
Ватан – тупроқ. Ватан – оила, ўғил-қизлар, муҳаббат, ғоя. Тупроғидан, ўғлидан, муҳаббатидан айрилган одам борки, Ватан учун курашга отланади. Ҳар қандай тўлов эвазига Ватанни озод, мустақил қилишга интилади, жон олиб жон беради. Oyina.uz Мустақиллик байрами дам олиш кунларида кўришингиз учун ватанпарварлик ҳақидаги фильмларни тавсия қилади.
1. Отамдан қолган далалар, 1998
Ёзувчи Тоғай Муроднинг шу номли асари асосида Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинган фильм авлодлар тақдирида руслар босқини, совет даври, ўзбек иши ҳамда бу босимлар туфайли қанчадан-қанча одамлар ҳам маънан, ҳам жисмонан йўқ қилинганини кўрсатиб беради.
2. Ип Ман, 2008
Хитойлик жанг устаси Ип Ман ҳақидаги ярим биографик хусусият касб этувчи фильм. Иккинчи жаҳон уруши даврида Хитойнинг айрим қисмлари япон босқинчилари томонидан босиб олинади ва халқнинг иродасини синдириш ҳамда уларнинг яккакураш турларини мазах қилиш учун жанглар ўтказила бошлайди. Бу даҳшатли жангларда Ип Ман ҳам қатнашишга мажбур бўлади.
3. Ватанпарвар, 2000
Роланд Эммерихнинг АҚШ озодлиги учун бўлган жанглар ҳақидаги жанговор филми бўлиб, катта урушлар ветерани капитан Бенжамин Мартиннинг инглизларга қарши ҳаракатга қўшилиши ва енгиб чиқиши ҳақида. Инглиз ва француз жангларида қатнашган собиқ ҳарбий британларга қарши жанг қилишни тўғри йўл деб ҳисобламайди, бироқ унинг катта ўғли мустақиллик тарафдорларига қўшилиб кетади. Кўп ўтмай яраланиб қайтган ўғилни британиялик аскарлар Мартинлар уйидан топади ва қатл қилиш учун олиб кетадилар. Бунинг олдини олмоқчи бўлган Бенжаминнинг иккинчи ўғли эса ўлдирилади. Шундан сўнг Бенжаминнинг мустақиллик ва интиқом учун кураши бошланади.
4. Сўнгги самурай, 2003
Режиссёр Эдвар Цвиркнинг ушбу фильми XIX аср иккинчи ярмида рўй берган япон револьюциясининг бадиий интерпретацияси ҳисобланади. Ушбу даврда Япония икки йўл олдида эди: мамлакат анъанавий йўлдан кетиши ёки Ғарбдан намуна олиб тезда реформалар ўтказиши зарур эди. Америка фуқаролар уруши қатнашчиси Нейтен Олгрен шу муносабат билан Японияга таклиф қилинади – у император қўшинига замонавий қуролларни ўргатиши зарур эди.
5. Револьюция (1985)
Британиялик кинорежиссёр Хью Хадсоннинг ушбу фильми эпидемия пайтида ўсмир ўғлидан бошқа ҳамма яқинларини йўқотган овчи ҳақида. Том Добб мустақиллик учун курашишни истамайди, аммо ҳаракатга қўшилган ўғлининг олдида бўлишни ва уни асрашни истайди. Шу билан у ватанининг мустақиллиги учун курашиш фарзи эканини англайди.
6. Шерюрак, 1995
Мел Гибсон режиссёрлигидаги беш Оскарга лойиқ кўрилган фильм XIII аср охирларида шотландларнинг инглиз ҳукмронлигига қарши кураши ҳақида ҳикоя қилади. Уильям Уоллес – шотландлар сардори, ўзи севган ва оила қуришни истаган қиз инглиз шерифи томонидан ўлдирилгач интиқомга киришади. У шерифни ўлдириши пайти халқ ҳам кўтарилади ва бу ҳаракат миллий озодлик ҳаракатига айланади.
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ