“Ўткан кунлар”, “Тонглар тинч отарди, бу ерда…” – Ислом Каримов яхши кўрган фильмлар


Сақлаш
16:53 / 30.01.2023 761 0

Нимадан қувониши, нимадан қайғуришига қараб одамнинг кимлигини, ўзлигини билиш мумкин. Бирор эътиборли инсон севиб ўқиган китоблар, севиб кўрган кинолар рўйхати тузилганда фақат ёшларга намуна қилиш мақсадигина назарда тутилмайди. Балки шу орқали шахснинг кўнгил оламига боқиш, аслини таниш истаги ҳам бўлади.

 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов яхши кўрган бадиий фильмлар рўйхатини 2019 йили “Кино санъати” журналида чиқаришни режалаштирган эдик. Шу мақсадда рафиқаси Татьяна Каримовага хат билан мурожаат қилинди. Керакли маълумотлар олинди. Аммо, афсуски, дастлабки сонлари биланоқ овоза бўлган нашрнинг тўппа-тўсатдан ёпиб юборилиши оқибатида материал чоп этилмасдан қолиб кетди.

 

Бугун Ислом Каримов таваллудига 85 йил тўлди. Oyina.uz портали шу муносабат билан ўша рўйхатни эълон қилмоқда. Яна, ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг эслашича, собиқ Биринчи “совет мафкурасини мияларга сингдирган энг катта қурол” сифатида “Чапаев” фильмини ҳам кўп тилга олган.

 

1. “Алишер Навоий” (реж. Наби Ғаниев)

2. “Улуғбек юлдузи” (реж. Латиф Файзиев)

3. “Мафтунингман” (реж. Йўлдош Аъзамов)

4. “Ўткан кунлар” (реж. Йўлдош Аъзамов)

5. “Маҳаллада дув-дув гап” (реж. Шуҳрат Аббосов)

6. “Тошкент – нон шаҳри” (реж. Шуҳрат Аббосов)

7. “Нафосат” (реж. Элёр Эшмуҳаммедов)

8. “18 квадрат” (реж. Жаҳонгир Қосимов)

9. “Офицерлар” (реж. Владимир Роговой)

10. “Турналар учмоқда” (реж. Михаил Калатозов)

11. “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” (реж. Татьяна Лиознова)

12. “Тонглар тинч отарди, бу ерда” (реж. Станислав Ростоцкий)

13. “Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди” (реж. Станислав Говорухин)

14. Буюк Пётр ҳақидаги фильмлар.

 

Шунингдек, Федерико Феллини, Френсис Форд Коппола, Леонида Гайдай фильмлари ҳам.

 

Фаррух ЖАББОРОВ,

Oyina.uz

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17368
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//