Илк саммит келгуси тараққиётга тамал тоши бўлади


Сақлаш
20:35 / 10.11.2022 799 0

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити халқаро нуфузли ташкилотнинг янги ривожланиш даврининг дебочаси бўлади.

 

 

Ушбу саммитнинг аҳамиятлилик даражасини англаш учун ташкилот тарихига назар солиш зарур. 1992 йили Туркий тилли мамлакатлар саммити чақирилиб, бу Туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги интеграция учун биринчи қадам эди. 1992 йилдан 2009 йилгача тўққизта саммит ўтказилган бўлиб, сўнгги саммит натижасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини (Туркий кенгаш) тузиш тўғрисида Нахичеван битими имзоланди. 2021 йили эса Кенгаш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) деб ўзгартирилди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган бу йилги саммит ТДТнинг биринчи саммити бўлгани боис, ушбу тадбирга қизиқиш ҳар доимгидан кўра юқорироқдир. Алоҳида эътироф этиш ўринлики, 2021 йилдаги Истанбул саммитида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билдирган.

 

Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни

Ўзбекистонинг ташкилотга аъзо бўлиш тарихига келадиган бўлсак, 2018 йил 3 сентябрда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган саммитда фахрий меҳмон сифатида иштироки бу борадаги тарихий қадам бўлди. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2019 йилнинг октябрь ойида аъзо бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида “Мамлакатларимиз долзарб халқаро ва минтақавий масалаларда ўзаро мос ёки яқин қараш ва ёндашувларга амал қилиб келмоқда. Айни вақтда халқларимизнинг ҳаётий манфаатларига тўла жавоб берадиган иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникация, туризм, илм-фан ва таълим каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда” деб алоҳида таъкидлаган. Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши товарлар, капиталлар, хизматлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишини изчил рўёбга чиқариш, молия ва банк операцияларини соддалаштириш мақсадида савдо-сотиқ ва инвестициялар учун қулай шарт-шароит яратишга, божхона ва транзит тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга хизмат қилади.

Шу жиҳати билан мамлакатимиз тараққиётида ушбу ташкилот саммитларига амалга ошириладиган ишлар  муҳим ҳисобланади.

 

Ташкилот фаолияти янги босқичга кўтарилмоқда

 

Бугун ТДТ бешта мамлакатни — Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистонни бирлаштиради. Яна икки мамлакат — Туркманистон ва Венгрия кузатувчи мақомига эга. Ушбу мамлакатларда тахминан 160 миллионга яқин аҳоли яшайди, бу дунё аҳолисининг 2 фоиздан кўпроғини ташкил қилади. Ушбу мамлакатлар ҳиссасига сотиб олиш қобилияти паритети билан ҳисобланган дунё ЯИМнинг 3 фоиздан ортиғи тўғри келади. Туркий давлатлар ташкилоти қошида 6 та тузилма — Халқаро туркий маданият ташкилоти, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси, Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос фонди, Туркий савдо-саноат палатаси, ТДТнинг Венгриядаги ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бундай ташкилий тузилма ТДТ олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган.

Умуман олганда, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий мавзуси ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан савдо, инвестиция, яшил иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникация, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини қамраб олади.

 

Жаҳонгир ДАВЛЕТОВ,

Қарши давлат университети

мустақил тадқиқотчиси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 46
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10434
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//