Барча эзгуликлар тилдан бошланур


Сақлаш
21:36 / 21.10.2022 1229 1

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “21 октябрь – Ўзбек тили байрами” муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригини йўллади. Жумладан, табрикда шундай дейилади:

 

“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг: “Тилга эътибор – элга эътибор”, деган доно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир”.

 

Дарҳақиқат, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти улкан. Қайси соҳа вакили бўлишимиздан қатъий назар, давлат тилини ҳурмат қилишимиз, унинг чиройи ва софлигини асрашимиз – шу Ватан, шу халқ олдидаги фарзандлик бурчимиздир.

 

Юрт келажаги сифатида биз ёш авлод ўз мақсадларимиз, ҳаракатларимиз, билимимиз, истеъдодимиз билан ўзбек тилининг ривожи, унинг бутун дунё ареналарида янграшида ҳисса қўшишимиз лозим.

 

Шунингдек, табрикда қадимий туркий тилни биринчи бўлиб тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Кошғарий тилга олинаркан, олимнинг: “Эрдам боши тилдур”, яъни “Барча эзгуликлар тилдан бошланур”, деган сўзлари айтиб ўтилади. Чиндан ҳам ушбу таълимот бизнинг қон-қонимизга қадрият сифатида сингиб кетгани, ҳар бир каломимизда яхшиликка, эзгуликка даъват борлигини таъкидлагим келди. Туғилганда оталаримиз қулоқларимизга айтган азонларда, оналар тунлари бедор айтиб чиққан аллаларида, бобо ва бувиларимизнинг эртаклари, мақолу маталларида Қошғарий айтмоқчи “эрдам” – барча эзгуликлар мужассамдир.

 

Тан олиб айтиш лозим, ўзбек тили ҳақида қайғуриш, уни ривожлантириш, тирик ва ранго-ранглиги фақат тилшунос, журналист, шоир ёки ёзувчиларнинг вазифаси эмас, мана шу юртда яшаб, шу замин чангини ютиб, сувини ичиб, тузини тотиб яшаётган ҳар бир инсоннинг вазифасидир.

 

Ўзбекистон ёшлари қатори мен ҳам она тилимиз софлигини сақлаш, уни яна-да юксалтиришга ўз ҳиссамни қўшиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

 

Дилбар ХОЛЖИГИТОВА,

Taekwon-Do ITF бўйича 2 карра жаҳон чемпиони

1 Изоҳ

Nodira G'oziyeva

12:01 / 01.01.1970

Maqola juda yoqdi, haqiqatdan ham yurtboshimiz aytganlaridek barcha ezguliklar tilimizdan boshlanadi. Dilbarxon Xoljigitova👍

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 12185
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//