Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги янги босқичда


Сақлаш
20:43 / 21.10.2022 936 1

 Ўзбекистоннинг яқин стратегик ҳамкорларидан бири бўлган Туркманистон билан ўзаро дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасида тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Шу йилнинг ўзида давлат раҳбарлари турли масалалар бўйича 6 марта учрашгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6–7 март кунлари Туркманистонга илк давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик соҳасида туб бурилиш ясади. 2018, 2019, 2021 йиллардаги ташрифлар ҳам яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаб, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилди.

 

Бугунги расмий ташриф ҳам дўстона алоқаларнинг мантиқий давоми сифатида позицияларни ўзаро келишиш асносида стратегик шериклик мустаҳкамланиши, ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилиши, тадбиркорлар ўртасида муносабатлар изчил ривожланиши, ўзаро товар айланмаси, маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш ҳажми ошиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик, хавфсизликка янги таҳдид ва хуружларларга қарши биргаликда курашиш учун муҳим ҳуқуқий асосларни белгилаб бергани билан муҳим.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раҳбарлигида кенгайтирилган таркибда музокаралар ташкил этилди. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон–Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

 

  •  Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация;

 

  •  Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022–2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;

 

  •  Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;

 

  •  Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;

 

  • Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;

 

  •  Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;

 

  •  Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.

 

Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Туркманистон энг ишончли ҳамкорлар сифатида тарихий дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан бирдек манфаатдорлигининг исботидир. Расмий ташрифи доирасидаги келишувлар устувор мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқариш баробарида, икки қардош халқнинг ҳаёти ва тақдири учун муҳим масалалар ҳал этилишига, асрлар мобайнида шаклланиб келган дўстлик ришталари мустаҳкамланишига, халқаро сиёсат майдонида юзага келаётган долзарб масалалар мақбул ечим топишига хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Дилбархон ХОЛЖИГИТОВА,

Республика Маънавият ва маърифат марказининг

ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий

таҳдидларни ўрганиш бўлими ходими

 

1 Изоҳ

Shavkat

12:01 / 01.01.1970

Zor chiqibdi kegusidagi ishlaringizda ham muoffaqiyat va zafarlar tilayman

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 14017
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//