
Ҳозирги замонда глобал миқёсда шиддатли ўзгаришлар юз бермоқда, халқаро майдонда кучларнинг янги нисбати шаклланмоқда. Шу билан бирга, халқаро майдонда янги таҳликалар пайдо бўлмоқда ва бу ҳолат дунё давлатларини юзага келаётган муаммоларга муносиб ечим топиш, сиёсий ва иқтисодий стратегияларни янгилашга мажбур қилмоқда. Ушбу жараёнлар Марказий Осиё минтақаси, жумладан, ШҲТга аъзо давлатларга ҳам дахл қилмай қолмайди.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» номли мақоласида таъкидланганидек «Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир. Айнан инқироз ва бўҳронлар даврида мамлакатлар, улар хоҳ катта, ўрта ёки кичик бўлсин, ўзларининг тор доирадаги манфаатларини устун қўймасдан, аксинча, асосий эътиборни глобал ҳамжиҳатликка қаратишлари лозим. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга хавф туғдираётган, ҳар қайси мамлакатга рахна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир».
Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу таклифлар халқаро майдонда барча муаммоли масалаларни якдиллик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал етиш, дунёнинг етакчи давлатлари ва бошқа мамлакатлари билан мувозанатли ва ўзаро манфаатли алоқалар юритиш жаҳонда юз бераётган иқтисодий, сиёсий муаммоларнинг ягона ечими ҳисобланади.
Худойназар КУЧКАРОВ,
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар
институти кичик илмий ходими
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ