Jamiyat
Шу кунларда юртимиз бўйлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамкорлигида маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида “Фидойи ёшлар етакчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичлари ўтказилмоқда.
Уларда иштирокчилар республика босқичи учун “Ёшлар сиёсати билимдони”, “Самарали фаолият”, “Инновацион ижтимоий лойиҳа”, “Иқтидор ва истеъдод” шартлари бўйича беллашишди.
Жумладан, Бухородаги танловда барча шартлар бўйича Ромитан тумани “Aфросиёб” МФЙ ёшлар етакчиси Улуғбек Шукуровга етадигани топилмади. Якунда ҳаъкамлар хулосасига кўра, Улуғбек ғолибликни қўлга киритди.
Жиззах вилоятида ўтказилган кўрик-танловда эса 1-ўрин ғаллаороллик Бобур Нажмиддиновга насиб қилди. “Бахт” МФЙ ёшлар етакчисининг фаолияти давомида қилган ишлари, лойиҳа таклифлари энг яхши деб топилди.
Навоий вилояти босқичида эса туман(шаҳар)лардан ғолиб бўлган 11 нафар ёшлар етакчилари иштирок этди. Қизғин кечган баҳсда “Хончарбоғ” МФЙ ёшлар етакчиси Бахтиёр Тошпўлатов кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Тадбир сўнгида танлов иштирокчилари ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар ҳамда диплом билан тақдирланди.
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Siyosat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
Izoh yo‘q