Madaniyat
Тошкент «Condé Nast Traveler» халқаро сайёҳлик журнали томонидан «2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» рўйхатига киритилди.
Нашр томонидан эълон қилинган мақолада айтилишича, Тошкент шаҳри ўзининг тарих ва замонавийликни уйғунлаштиргани билан сайёҳларни ўзига жалб қилган. Бу ерда қадимий мадрасалар ва бозорлар замонавий иншоотлар билан ёнма-ён жойлашгани учун ҳам саёҳатчиларда катта таассурот қолдирган.
Журналда Тошкент Марказий Осиёнинг маданий туризм марказига айланиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Янги Ислом цивилизацияси маркази мажмуаси ва Замонавий санъат маркази галереясининг очилиши шаҳарга ҳам тарихий, ҳам замонавий кўрк бағишламоқда. Сайёҳлар тарихий ёдгорликларга экскурсия уюштириш орқали замонавий кўргазма ва тадбирларда қатнашиш имконига эга бўлади.
Тошкент сайёҳларни Ўзбекистоннинг гўзал масканларига йўналтирувчи бошланғич нуқта ва мустақил сайёҳлик йўналиши сифатида жалб қилмоқда. Шаҳар бой маданий дастур ва Марказий Осиё пойтахтининг ўзига хос муҳитини тақдим этиб, янги таассуротлар ва ноодатий саёҳатларни излайдиганлар учун муносиб манзилга айланади.
Jamiyat
Ilm-fan
Ilm-fan
Siyosat
Jamiyat
Jamiyat
109722
Jamiyat
94101
Jamiyat
89887
Jamiyat
73089
Jamiyat
//
Izoh yo‘q