Jamiyat
Президентнинг ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллектга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бундай стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026–2027 йилларда қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.
Маблағларнинг тенг ярми беғараз асосда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун йўналтирилади.
Қолган 50 миллион доллар эса тенг улушларда “Фондлар фонди” ва “ИТ Park Ventures” венчур жамғармалари устав капиталига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритилиши орқали сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳалар қўллаб-қувватланади.
Пулларни “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тақсимланиши белгиланган.
Jamiyat
Ilm-fan
Jamiyat
Madaniyat
Madaniyat
Siyosat
112454
Jamiyat
95118
Jamiyat
91359
Jamiyat
76038
Jamiyat
//
Izoh yo‘q