
Madaniyat
19-26 май кунлари Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида “Маданиятлар мулоқоти” (“Диалог культур”) XIX халқаро медиа-форуми бўлиб утди. Форум Москва шаҳрида бошланиб, унда дунёнинг 35 мамлакатидан 300 нафар журналист, блогер ва фотографлар иштирок этди.
Илк бор форум доирасида иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишлаб “Биргаликда ғалаба қилдик” (“Победили вместе”) мавзуида танлов ўтказилди. Унда “Фото” йўналиши бўйича бухоролик ёш фотограф Беҳзод Болтаев иккинчи жаҳон уруши ветерани Аҳмед Мухсинов ҳақидаги эмоция уйғунлашган фото-тўплами учун ғолиб деб топилди ва “Русский мир” жамғармаси ҳисобидан Россияда таълимий ва маърифий лойида қатнашиш ҳуқуқини кўлга киритди.
Кейинчалик форум Санкт-Петербург шаҳрига утди. Эрмитажнинг Бош штабида бўлиб утган “Мен шу ерда яшайман” (“Я здесь живу”) мультимедиа кўргазмасида қатнашиб, бухороликлар ҳақидаги фото-ишлари серияси учун диплом билан тақдирланди.
Форум доирасида Петербург ва унинг атрофида, “Россияда уч кун” дастури бўйича Мурманск вилоятида фоторепортажлар яратди ва катта таассуротлар билан қайтди.
Jamiyat
Jamiyat
Iqtisod
Jamiyat
Madaniyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
Izoh yo‘q