8-12 млн сўм маош олаётган ўқитувчилар сони очиқланди

Saqlash
14:10 / 15.05.2025 19 0

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Таъкидланишича, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилган бўлиб, жорий йилда бунга 60 трлн сўм йўналтирилмоқда.

 

Хабарда ёзилишича, мактабларда 1 млнга яқин, боғчаларда 1,5 млн янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди.

 

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 млн сўм маош оляпти.

 

Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди.

 

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 млн сўмдан ошишини маълум қилди.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//