Jamiyat
24 февраль куни Тошкент шаҳрига «Метровагонмаш» заводи (Россия)да ишлаб чиқарилган тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.
Ушбу поездлар белгилан йўриқномага асосан 8−10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида янги ҳаракат таркиблари асосан, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилади.
Компаниянинг қўшимча қилишича, май ойи сўнгига қадар босқичма-босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Ilm-fan
Siyosat
Siyosat
Siyosat
Jamiyat
Siyosat
111842
Jamiyat
94677
Jamiyat
90672
Jamiyat
75340
Jamiyat
//
Izoh yo‘q