Самарқандда ўқитувчи мактаб дарсликларини улоқтириб тарқатгани юзасидан изоҳ берилди

Сақлаш
15:29 / 06.09.2022 953 0

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиларига дарсликлар отиб тарқатилгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

 

Ижтимоий тармоқларда Нуробод туманида ўқитувчи кутубхонадан олиб чиқилган китобларни зина тепасидан туриб ўқувчиларга улоқтиргани тасвирланган видео тарқалди.

 

«Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари тарқатилгани акс этган видео лавҳадаги ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилган. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз», – дейилади муносабатда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йилига мактаб дарсликлари тўплами учун ижара тўлови миқдори эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Халқ таълим вазирлиги дарсликларнинг ижара нархи бўйича тушунтириш берганди. 5 сентябрь куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилишини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//