Сиёсат
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларни эълон қилди. Бу ҳақида журналист Азиза Қурбонова хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлат парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари билан учрашув ўтказади. Шунингдек, Президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Саммитига тайёргарлик юзасидан тақдимотларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берган, 31 август эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этган эди.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ