Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон халқига табрик билан мурожаат қилади.

Маълумот учун, 31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 1 майдаги фармонига асосан ушбу кун ҳар йили пойтахт Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуида ўтказилиши белгиланган.


Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ