Жамият
Наманган шаҳрида бўлиб ўтган Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг якуний натижалари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, унда Ўзбекистон терма жамоаси жами 11 та медаль (2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза)ни қўлга киритди.
Иккинчи бор ўтказилган мазкур олимпиадада дунёнинг 12 мамлакатидан 100 нафарга яқин ўқувчилар қатнашди.
Маълумот учун, минтақавий халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар ва уларнинг устозларига қуйидагича пул мукофотлари берилади:
▪️ олтин медаль соҳибига — 4,944 млн сўм, ўқитувчисига — 20,6 млн сўм;
▪️ кумуш медаль соҳибига — 3,296 млн сўм, ўқитувчисига — 14,42 млн сўм;
▪️ бронза медаль соҳибига — 2,472 млн сўм, ўқитувчисига — 12,36 млн сўм.
Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий халқаро олимпиада совриндорлари олий таълим муассасаларига киришда ўз фанидан максимал баллга эга бўлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ