Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки маълумотлари маълум қилинди

Сақлаш
19:42 / 24.10.2021 847 0

Бугун мамлакатимизда муҳим сиёсий ҳодиса — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Айни дақиқаларга қадар партияларнинг номзод вакиллари, вазирлар, ҳокимлар ҳамда бошқа ҳукумат вакиллари ҳамда фуқаролар овоз берди. Дастлабки статистикага кўра, яъни соат 11:00 га қадар йиғилган маълумотларга кўра, республика бўйлаб 6 669 552 та сайловчи овоз берган.

Муддатидан олдин овоз бериш натижалари ҳақида, сайлов участкаларида овоз бериш бошланганлиги, миллий, хорижий, халқаро кузатувчилар турли ҳудудларга жараёнларни кузатаётганлиги ва сайловда ОАВ вакиллари иштироки тўғрисида маълумот бериш мақсадида 24 октябрь куни МСК Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи биринчи сайлов участкаси 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 04:00 да Япониянинг Токио, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарларида очилди. Ўзбекистон Президенти сайлови эса АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Тошкент вақти билан 25 октябрь куни соат 06:00 да якунланади.

Маълумот учун, 2021 йил 14-20 октябрь кунлари мамлакатимизда ва ҳорижда ташкил этилган сайлов участкаларида 421 618 нафар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари муддатидан олдин овоз беришда иштирок этди. Жумладан, уларнинг 301 094 нафари Ўзбекистон ҳудудида овоз берган бўлса, 120 524 нафар сайловчи хориждан овоз берди. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 20 октябрь соат 19.00 да тўхтатилди.

 

Жараён давом этмоқда. Oyina.uz ни кузатиб боринг.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//