Сиёсат
Мамлакатимизга Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан, хориж мамлакатлар сайлов комиссиялари делегацияси сиёсий жараёнларни кузатиш мақсадида юртимизга ташрифи давом этмоқда.
Хусусан, бугун 23 октябрь куни Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаровнинг Беларус Республикаси Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Сергей Рачков ва Беларусия ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси ижрочи котибининг ўринбосари Иванец Вадим Викторович билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда халқаро делегация вакиллари сайлов жараёнлари хусусида ўз муносабатларини билдириб ўтди.
— Мамлакатингизга келишимиз билан дастлабки дақиқалардан бизни сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнлари тўғрисида керакли материаллар билан, қонунчилик билан таништиришди. Биз МДҲнинг сайловларни кузатиш методологияси бўйича сайловларни кузатиб борамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз сайлов жараёнларининг Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига қанчалик амал қилишини кузатиб бориш ва хулосалар бериш. Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, сайлов жараёнларига бефарқ эмаслигини мамлакатингизга келганимиздан ҳис қилдик. Бўлажак сайловда сизларга муваффақият тилаймиз, — дейди Беларус Республикаси Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Сергей Рачков.
Шунингдек, Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Қўчқоровнинг Латвия Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Сигордс Страдиньш билан учрашуви ўтказилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Сайлов кодексига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувлар доирасида Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров билан ҳам учрашув ўтказилиб, сайловнинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни, муҳим сиёсий кунга тайёргарлик жараёнлари хусусида суҳбат олиб борилди.
— Сайловларни ўтказиш бўйича улкан ишлар амалга оширилганини кўрдик. Ўзбекистонга келишимиз билан мамлакатда амалга оширилган ислоҳатлатнинг самарасини кўрдик. Фуқаролар сайловларда жуда фаол экан, улар келажаги учун бефарқ эмас. Эртага сайлов юқори даражада ўтишини таҳмин қиляпмиз, чунки фуқаролар ҳам сиёсий партиялар ҳам, фуқаролик жамияти ҳам бу учун ҳаракат қилишмоқда. Ўтган 5 йил давомида сайлов қонунчилиги такомиллашиб, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов жараёнларида иштирок этишида имкониятлар кенгайтирилгани, барча шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдик. Сайлов участкаларида фуқароларнинг барча қатлами учун тенг имкониятлар бор, — дея фикр билдирди Константин Петров, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари.
Маълумот учун, халқаро сайлов комиссияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
Oyina.uz
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ