Сиёсат
23 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бугунги кунга келиб замонавий ахборот технологияларининг сайлов жараёнига таъсири ҳам сезиларли даражада ошди. Сўнгги йилларда сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланди. Бу фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда миллий қонунчиликка, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ амалда таъминланишига замин яратмоқда.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоиз, 2019 йилдаги Парламент сайловларида 60 та сайлов участкасига 120 та видеокузатув камераси ва зарурий қурилмалар “UNICON.UZ” ДУК томонидан ўрнатилган эди.
Бугунги кунда ҳорижий тажриба ҳамда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳар бир туман ва шаҳардаги биттадан намунавий сайлов участкасида 2 тадан камера ҳамда зарурий қурилмаларни ўрнатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аниқ рақамларни келтирадиган бўлсак, 207 та туман ва шаҳарда жами 414 та кузатув камераси ўрнатилиши белгиланган. Бу эса 2019 йилдагига нисбатан 147% кўп деганидир.
414 та видеокузатув камераси ўрнатиладиган 207 та сайлов участкаси маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда танлаб олинган бўлиб, уларнинг рўйхатлари шакллантирилган. Сайлов участкасини рўйхатга олишда у ерда оптик толали интернет алоқаси мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур чораларни молиялаштириш масаласи сайлов кампаниясининг харажатлар сметасида назарда тутилган бўлиб, уларни сайловга ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш белгиланган.
Айни кунга қадар рўйхатга киритилган барча сайлов учаскасига видеокузатув камералари ўрнатилиб, овоз бериш жараёни Марказий сайлов комиссиясининг Saylov2021.uz сайлов портали орқали, Матбуот марказидаги катта ҳажмдаги мониторда, “Ўзбекистон 24” телеканали ҳамда Марказий сайлов комиссияси биносида онлайн трансляция қилиб борилади. Трансляция вақти сайлов куни соат 8.00 дан 20.00 гача этиб белгиланган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ