Индонезия Умумий сайлов комиссияси юртимиздаги муҳим сиёсий жараёнларга тайёргарлик билан танишди

Сақлаш
20:37 / 22.10.2021 828 0

   Бугун Марказий сайлов комиссиясида Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда сайлов кампанияси тадбирлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, шунингдек чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

   Шу билан бирга, айни кунларда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлардан кузатувчилар юртимизга ташриф буюргани ва улар ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари билан танишиб бораётганликлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 37 та давлатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жакарта шаҳридаги Элчихонасида  13-тартиб рақамли сайлов участкаси жойлашган. 

     — Тан олишимиз керакки, биз Ўзбекистоннинг сайлов тизимини ўрганишдан жуда мамнунмиз. Чунки бу Индонезиянинг сайлов тизимида долзарб бўлган муаммоларни ўрганишга, муқобил ечимларни топишга ёрдам беради. Масалан,  Индонезия ороллардан иборат бўлиб, 34 провенсия ва 514 тумани бор. Шубҳасиз, ҳар 5 йилда бундай жойлашув билан Президент сайловини ташкил этиш логистик муаммоларни келтириб чиқаради ва биз бу борада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг тажрибасини ўрганмоқчимиз, — дейди Илҳам Сапутра, Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси.

     Илхам Сапутра ўз сўзида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида биринчи маротаба иштирок этаётганини қайд этар экан, Марказий сайлов комиссиясига сайловларни ўтказишда муваффақиятлар тилади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//