Тошкентнинг айрим кўчалари 19 август кечаси ёпилади

Сақлаш
15:58 / 19.08.2022 644 0

19 август куни кечаси Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

Маълум қилинишича, 19 август куни Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтининг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Булар:

 

– Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;

– Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;

– Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;

– Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

– Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;

– Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;

– Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;

– Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.

 

Ҳокимлик ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни ва ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//