Жамият
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокимлиги тумандаги мактаблар орасида энг яхши деб топилган мактаб директорларидан 3 нафарини Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрига саёҳатга жўнатди.
Ҳокимлик матбуот хизмати берган хабарга кўра, улар раҳбарлиги остидаги мактаблар жорий йил давомида туман миқёсида ўтказиб келинган «5 ташаббус олимпиадаси доираси», «Ҳоким олимпиадаси», «Бир ойда иккита китоб ўқийман» каби кўрик танловларда юқори ўринларни қўлга киритган.
Шу боис ҳокимлик томонидан 13-мактаб директори Достон Рустамов, 14-мактаб директори Ҳотам Ҳасанов, 17-мактаб директори Ҳокима Идиеванинг Дубайга бепул саёҳати ташкиллаштириб берилди.
Мактаб директорлари 8 августдан 14 августгача Дубай шаҳрига саёҳат қилиб, Ўзбекистонга қайтди.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51019
Жамият
//
Изоҳ йўқ