"Оқсарой" мажмуаси ходими сарой макетини тайёрлади

Сақлаш
19:43 / 18.08.2022 761 0

У 22 йил давомида Оқсарой макети устида иш олиб борган.

 

Шаҳрисабз шаҳридаги "Оқсарой" мажмуаси ходими Азиз Ахмедов Амир Темур даврида бунёд этилган сарой макетини тайёрлади. 

 

“Амир Темурнинг бундай муҳташам саройни қуришдан мақсади – халқаро дипломатик алоқаларни ўрнатиш эди. Бугунги кунга қадар сарой дарвозасининг фақат ярми сақланиб қолган. Оқсарой дарвозаси Ислом меъморчилигида дунёдаги энг катта дарвозадир.

 

 Фасад тепасига: "Бизнинг қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурган иморатларга боқинг!" деб ёзилгани бежизга эмас. Қурилишга тайёргарлик кўриш учун ўн йил кетган бўлса, ислом меъморий ёдгорликлари орасида Оқсарой алоҳида ўрин тутади. Хозир ундан фақат иккита устун қолган ва улар жуда мафтункор. Темурни саҳро меъмори дейишлари бежиз эмас", – дейди Азиз Ахмедов.

 

Мутахассис томонидан таъкидланишича, макетдаги ғиштлар сони Оқсаройдаги ғиштларга тенг бўлиб, максимал даражада аслиятга яқинлаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//