Жамият
Тупроққалъа туманида август ойида бошланган «Давлат тили 10 кунлиги» дастури доирасида ташқи реклама воситаларини давлат тили меъёрларига мослаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманнинг Республика Маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ташқи реклама, пешлавҳа, нархнома ва бошқа ахборот матнларининг давлат тилида юритилиши бўйича тушунтиришлар олиб бориляпти. Натижада ҳудуддаги кўплаб хорижий тилларда ва имловий хатолар билан ёзилган ташқи ёзувлар тузатилишига эришилди.
Шунингдек, Вобкент туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари ва бошқалар иштирокида «Чармгарон» маҳалласи ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш секторларида ташқи реклама ва баннерларнинг қонун талабига ҳамда миллий қадриятларга мослиги ўрганилди. Жараёнда Вазирлар Маҳкамасининг 2021- йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида»ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Олот туманида ҳам мутасаддилар томонидан савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва бошқа обеъктлардаги ташқи реклама ёзувлари ўрганилди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган, имловий хатолари бор ҳамда тил қоидаларига риоя қилинмаган ташқи реклама лавҳалари олиниб, қонун талабларига мос келувчи ташқи реклама воситалари ўрнатилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғиждувон туман бўлинмаси ҳамда Ғиждувон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 15 август куни тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги 2022 йил 7 июндаги 776-сонли қонунини тушунтирилди. Ташқи рекламаларни давлат тили қоидалари асосида ташкил этиш талабномаси берилиб, нотўғри ўрнатилган пешлавҳаларни алмаштириш бўйича муддатлар белгиланди.
Ҳудудларда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлинмалари мутасаддилари томонидан бу каби ўрганишлар доимий тарзда олиб борилиб, юзлаб нотўғри ёзилган ташқи рекламалар олиб ташланишига эришилмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ