Илм-фан
«Янги Ўзбeкистон» унивeрситeтида илк ўқув йили бошланди ва шу муносабати билан ОАВ ходимлари учун университетининг тақдимоти, давра суҳбати ва ўқув биноси ҳамда талабалар турар-жойи бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.
Университетда 18-23 октябрь кунлари таништирув ҳафталиги ўтказилади. Мазкур ҳафта давомида талабаларга олийгоҳда яратилган шарт-шароитлар, фан ўқитувчилари, дарс жадваллари, баҳолаш мезони, университет тартиб-қоидаси, шунингдек «Янги Ўзбекистон» таълим портали (Intranet) билан таништирилади.
Маълумот ўрнида, «Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳони Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 сентябрь куни бўлиб ўтиб, унда саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтган 1213 нафар номзод иштирок этди. Имтиҳонларнинг 1-босқичи – саралаш жараёнларида жами 6000 дан ортиқ талабгорлар рўйхатдан ўтган.
2021-2022 ўқув йилида мазкур университетга қуйидаги йўналишларга қабул бўлиб ўтди:
- Механика муҳандислиги;
- Кимё муҳандислиги;
- Дастурий таъминот муҳандислиги.
Имтиҳон натижаларига кўра 200 нафар талаба қабул қилинди.
«Янги Ўзбекистон» университети ўз йўналишида «Дунёнинг энг яхши 100 университетлари» рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусетс технология институти билан ҳамкорлик қилади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ