Жаҳон
«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, солиқ маслаҳатига оид фаолият деганда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият тушунилади.
Солиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.
Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.
Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланади.
Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.
Малака имтиҳонини топшириш учун ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилинади.
Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ