Вазир жасорат кўрсатган талабани тақдирлади

Сақлаш
14:53 / 19.10.2025 8 0

Хабарингиз бор, «Янги ҳаёт» туманида Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов қўшни хонадонлардан бирида қаровсиз қолган ёш болани қутқариб қолди.

 

Қутқариш жараёнида ўз ҳаётини хавф остига қўйган йигитнинг бу жасорати тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва олқишланди.

 

Хабарда айтилишича, у 5-қаватдан ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз 4-қаватга тушган.

 

Ўзининг сўзларига кўра, қўшни хонадонда бир эмас, 3 нафар бўла бўлган.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, кеча - 18 октябрь куни Муҳриддин Илашов Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланган.

 

Вазир талабанинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширган.

 

Шунингдек, Қўнғиротбой Шарипов ёш қаҳрамоннинг бу иши нафақат ўзи таълим олаётган институт, балки барча ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлаб, ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва жасорат туйғуларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//