“Фидойи ёшлар етакчиси” танловининг вилоят босқичида муносиблар сараланмоқда 

Сақлаш
21:53 / 16.07.2022 980 0

Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

 

Танловнинг биринчи босқичи якунига етганидан сўнг вилоятлар бўйлаб кейинги саралаш жараёни давом этмоқда. Иккинчи босқичда туман бўйича ғолиб бўлган фаол ёшлар етакчилари тўртта шарт бўйича беллашадилар. Уларни баҳолашда йил давомида эришган натижалари, ютуқлари, ёшларга кўрсатган ёрдамлари муҳим аҳамият касб этди.   

 

 

Тошкент вилоятида бўлиб ўтган танловда 22 нафар йигит-қизлар ўзаро куч синашишди. Якуний натижаларга кўра, Ўрта Чирчиқ тумани “Обод” маҳалласи ёшлар етакчиси Бахтигул Азатова 3-ўрин, Чиноз тумани “Бирлик” маҳалласи ёшлар етакчиси Сарварбек Мирзаев 2-ўринни эгаллади. Оққўрғон тумани “Гулистон” маҳалласи ёшлар етакчиси Азамат Намозов эса кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиби деб топилиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Тадбир сўнггида танлов иштирокчилари ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирландилар.

 

 

Фарғона вилояти Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг залида бўлиб ўтган кўрик танлов ҳам қизғин мунозараларга бой кечди. Танловнинг туман ва шаҳар бочқичларида ўзининг маҳорати ва билими билан ажралиб турган 19 нафар ёшлар етакчиси ғолибликни қўлга киритиб, иккинчи босқичга етиб келди. Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшед Ҳатамов танловнинг очилиш маросимида ёшлар етакчилари маҳаллаларда катта куч эканини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади. Танлов якунига кўра, Фарғона шаҳар “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Жаҳонгир Исроилов биринчи ўринни қўлга киритди. Бувайда туманидаги “Янгиқадам” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси  Бунёджон Отақулов иккинчи, Қўқон шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Иродахон Қаюмова эса учинчи ўринни эгаллади.

 

 

Хоразм вилоятида ўтказилган “Фидойи ёшлар етакчиси” танловида эса 13 нафар йигит-қиз белгиланган шартлар бўйича беллашдилар. Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Янгибозор тумани “П.Маҳмуд” маҳалла ёшлар етакчиси Каримов Дониёр, 2-ўринни Гурлан тумани “Нукус” маҳалла ёшлар етакчиси Йўлдашев Бектурсин, 3-ўринни Урганч шаҳри “Тоза боғ” маҳалла ёшлар етакчиси Саъдуллаев Шарофаддин қўлга киритди. Ғолиблар ҳамда танловда фаол қатнашган ёшлар ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//