«Фидойи ёшлар етакчиси» республика кўрик-танлови ўтказилади

Сақлаш
07:38 / 01.06.2022 1109 1

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Фидойи ёшлар етакчиси» республика кўрик-танлови ўтказилади.

 

Танловдан кўзланган мақсад маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш, ёшлар етакчиларининг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат туйғуларини ошириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришдан иборат.

 

Танлов уч босқичда ташкил этилади:

 

1-босқич туман (шаҳар) босқичи июнь ойи давомида;

 

2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ҳудудий босқич июль ойи давомида;

 

3-босқич – Республика босқичи Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги арафасида ўтказилади.

 

1-ўринни қўлга киритган ёшлар етакчисининг номзоди «Келажак бунёдкори» кўкрак нишонига тавсия этилади, ғолиб фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил қилиниб, 5 000 дона китоблар жамланмаси берилади, шунингдек, қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари билан тақдирланади.

 

2- ва 3-ўринни қўлга киритган ёшлар етакчиси «Ўзбекистон белгиси», «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси», «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонларига тавсия этилади, ғолиблар фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғинида кутубхона ташкил қилиниб, 3 000 донадан китоблар жамланмаси ажратилади.

1 Изоҳ

Bobur

12:01 / 01.01.1970

Aynan mahallalardagi yoshlar yetakchilari bilan emas balki tanlovda mahalla yoshlar ywtakchisi bo'lmasa ham yoshlarga chin ma'noda yetakchilik qilayotgan ko'ngilli yoshlarni ham tanlov ishtirokchiligiga qo'shish kerak. Agar g'olib bo'lsa o'zi yashaydigan mahallada rag'batlantirish uchun beriladigan mukofotlar tadbiq etilaveradi. Uyushmagan faol yoshlarni chetta qoldirmaslik kerak

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//