“Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда

Сақлаш
19:49 / 21.06.2022 999 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан барча туман-шаҳарларда ташкил қилинган маҳалла ёшлар етакчилари бугун чин маънода ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва бандлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатмоқдалар. Бугунги кунда ўзининг самарали фаолияти ва намунали ҳаракатлари билан ибрат бўла олган ёшлар етакчиларини рағбатлантириш мақсадида Республика бўйлаб ўтказилаётган Фидойи ёшлар етакчиси танлови ҳам ўзига хос янгилик бўлди.

 

 

Маълумки, жорий ой давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичи давом этмоқда.

 

 

Куни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани маданият марказида бўлиб ўтган танловда ёшлар етакчилари ўзаро тўртта шарт асосида сиёсий, маънавий билимлари, ижтимоий лойиҳалари билан куч синашди. “Қорасув” маҳалласи ёшлар етакчиси Д.Болтабоева 1-ўринни, “Хўжашўркент” 2-ўринни, “Зарбдор” маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари 3-ўринни қўлга киритди.

 

 

Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани”да бўлиб ўтган танловда эса жами 19 нафар иштирокчи беллашди. Якуний натижага кўра, 3-ўрин “Элобод”, 2-ўрин “Нуробод”, 1-ўринга “Порлоқ” МФЙ етакчиси лойиқ топилиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

 

 

Танловнинг биринчи босқичи Фарғона вилояти Риштон туманида ҳам қизғин тарзда ўтказилди.  Танлов якунига кўра 3-ўринни “Қози-Аҳрор” маҳалласи ёшлар етакчиси Раҳимов Шерзод, 2-ўринни “Марказ” маҳалласи ёшлар етакчиси Сайфиддинов Муҳаммадзиё, 1-ўринни “Носгар” маҳалласи ёшлар етакчиси Абдуҳамидов Уйғунжон эгаллади.

 

 

Кўрик  танловнинг Тошлоқ туман босқичида иштирокчилар берилган шартлар асосида куч синашдилар. Танлов якунига кўра, “Қумқишлоқ” МФЙ ёшлар етакчиси Акрамов Юсуфжон 1-ўринни, “Хонариқ” МФЙ ёшлар етакчиси Турдалиева Маъмурахон 2-ўринни, “Яккавут” МФЙ ёшлар етакчиси  Маҳмудов Зуҳриддин ҳамда “Хамрак” МФЙ ёшлар етакчиси Қодирова Марҳабохон 3-ўринни эгалладилар.

 

Танлов иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//