Янгиер шаҳар ҳокими вафот этди

Сақлаш
03:57 / 09.07.2022 921 0

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев касалликдан сўнг вафот этди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Илёр Хўжаев 2016 йилдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди. У 1977 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

 

Ҳокимлик хабарига кўра, Илёр Хўжаев 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009 йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

 

Ҳоким этиб тайинлангунига қадар Гулистон шаҳар ва Боёвут тумани Молия бўлими раҳбари, Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари каби турли лавозимларда ишлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//