Жамият
Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборида чўмилаётиб чўкиб кетаётган 16 ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 3 июл куни соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари Туябўғиз сув омборида навбатчилик олиб бораётган пайтда, сув омбори қирғоғидан 150 метр узоқликда чўмилаётган 16 ёшли бола чўкиб кетаётганини пайқаб қолган.
Улар тезкорлик билан қутқарув ишларини амалга ошириб, саноқли сониялар ичида болани сув остидан олиб чиқиб ҳаётини сақлаб қолган.
Қайд этилишича, айни вақтда боланинг аҳволи яхши.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77687
Жамият
56693
Жамият
55913
Жамият
50966
Жамият
//
Изоҳ йўқ