Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан Қорақалпоғистонда юз берган вазият бўйича телефон орқали мулоқот қилди

Сақлаш
17:07 / 04.07.2022 775 0

4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар қилди.
 

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
 

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
 

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
 

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 

Ўтган ҳафта Бишкек шаҳрида ўтган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама музокараларининг натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси