Жамият
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган беш кишига ёрдам берилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 30 июн куни соат 00:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига беш нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги тоғларда йўлдан адашиб қолиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Келиб тушган мурожаатга асосан, манзилда адашиб қолган беш нафар фуқарони излаб топиш ва уларни қутқариш Белдерсой тоғининг Қумбелсой ҳудудида амалга оширилган. Қидирув-қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилар жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йўлдан адашган фуқаролар топилиб, соғ-саломат пастга олиб тушилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ