Тошкентда келин қайнонасининг овқатига мунтазам зарарли моддалар солиб келгани аниқланди

Сақлаш
19:58 / 30.06.2022 3926 2

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл келини берган овқатдан шубҳаланиб, уни экспертизага берди. Бу ҳақда Ҳадича Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази маълумотларига таяниб, «Zamon.uz» хабар берди.

 

Марказ мутахассисининг қайд этишича, текширув давомида келин қайнонасининг жонига қасд қилиш мақсадида унинг овқатига зарарли модда ва шиша бўлакларини солиб келган.

 

«Шу овқатдан менинг шубҳам бор. Келиним овқат олиб келди, аммо ичгим келмади. Ички туйғум текширтир, ичида бирор нарса йўқмикан, деган хулосага ундади.

 

Келин қайнонасини ўлдириш учун йиллар давомида суюқ овқатга кам-камдан модда қўшиб келиб юрган. Маълум бир вақт ўтгандан кейин унинг аҳволи ёмонлашган, касалхонага тушган.

 

У ерда охирги еган овқатини текшириш тавсия қилинган. Аёлнинг ошқозонидан олинган овқат қолдиғи тиббий-экспертизага юборилган. Экспертизада одам организмига зиён келтирувчи модда ҳамда шишанинг майда синиқлари топилган», дейди Рақия Аҳмедова.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, узоқ йиллик фаолияти давомида озиқ-овқат экспертиза ортидан жиноий ҳолатлар келиб чиққанига кўп марта гувоҳ бўлган.

2 Изоҳлар

Еркиной Номозова

12:01 / 01.01.1970

Бундай келинларни жазосини худо берсин.Лекин конунан албатта жазолаш керак,токи бошкалар хам урнак олмасин.Бу биринчи марта эшитишим эмас,бечора кайноналар углимни уйлантириб улиб кетиши керакми?

Замира

12:01 / 01.01.1970

Ифлос келин, шунчаликка борадими

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//