Тошкентда ковид поликлиникалар фаолияти қайта тикланди

Сақлаш
03:30 / 30.06.2022 714 0

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида COVID-19`га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти коронавируснинг аҳоли орасида кенг тарқалаётгани боис қайта ташкил этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

24 соат ишлайдиган ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

 

Поликлиникалар манзиллари:

 

– Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси — Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

– 5-сонли Фтизиатрия диспансери — Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

– 23-сон оилавий поликиника «Бирлик» филиали — Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

– 1-сон Фтизиатрия диспансери — Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

– 58-сон оилавий поликлиника — Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

– 11-сон оилавий поликлиника — Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

– 3-сон Фтизиатрия диспансери — Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

– Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази — Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

– 4-сон фтизиатрия диспансери — Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

– 42-сон оилавий поликлиника — Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

– 2-сон фтизиатрия диспансери — Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

– Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери — Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

 

Ушбу муассасаларда фуқаролар коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест топшириши, биринчи ёрдам олиши, рентген текширувларидан ўтиши мумкин. Қолаверса, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморлар бу ердан тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//