1 июлдан электр ва газ нархи оширилиши бекор қилинди

Сақлаш
00:11 / 30.06.2022 1120 3

2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмаслиги маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

 

Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.

 

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.

3 Изоҳлар

Fayzullo Ismatov

12:01 / 01.01.1970

Электр энергия ва газ нархини табакалаштириб оширилишига мутлако каршиман.

Рустамжон

12:01 / 01.01.1970

Нархлар уйламасдан куйилган. Бу нархлар катта пул топадиганларга белгиланган. Тепадагилар ойлиги билан бизни ойлигимизни фарки бор. Электр энергия лимити жон бошига 100 kw тайинланиши керак, лимитдан ортигининг нархи эса 500 сумдан ошмаслиги керак. Газ эса лимитдан ошиги 600 сумдан ошмаслиги керак. Оддий халкни будай кийнаш кимга керак булди узи.

Ражабов Муроджон

12:01 / 01.01.1970

Ассалому алайкум! Таббий газ етказиб берилмайдиган худудларга кишки мавсумга электр 250 лимит эмас 700 килиб бериш керак. Газ бор фукаролар узбекистон фукароси. Газ дан узилганлар хам Узбекистаон Фукаросими? Комусимизда хаммамиз тенг хукукли деб курсатилган.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//