Жамият
Фарғона шаҳрида 26-июн куни аёл кишига тегишли машина ёқиб юборилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни фуқаро У.М. (аёл) вилояти ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат тахминан 03:00 да Фарғона шаҳар Эзгулик кўчаси 10-уй олдида турган онаси М.У. га тегишли қора рангли Киа Cарнивал автомашинани номаълум шахс ёқиб юборганини маълум қилган. Аёл ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Шу куннинг ўзида тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Автомашинага етказилган зарарни аниқлаш мақсадида судга оид ёнғин-техникавий экспертизаси ва баҳолаш экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ