Жамият
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган 3 758 нафар фуқарога тўлов қайдномалари шакиллантирилиб, Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар қилди.
28 июнь ҳолатига кўра 3 722 нафар шахсга (99%) тўловлар амалга оширилди. Жорий йил июнь ойида вақтинча уйида йўқлиги сабабли тўланмасдан қайтарилган 36 нафар фуқароларга қўшимча тўлов маблағлари июль ойи тўловларига қўшиб етказилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2022 йил 8 июндаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-274-сон қарорига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар контслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов (2022 йил 1 июнь ҳолатига 300 000 сўм) тўлаб борилиши белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ