Сиёсат
Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. 1966–1970 йиллари Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
1970–1972 йиллари “Шофиркон ҳақиқати” газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан шу кунга қадар ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида фаолият юритиб келган.
Иброҳим Ҳаққул 1976 йили “Ўзбек адабиётида рубоий” мавзусида номзодлик, 1995 йили “Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.
“Ўзбек адабиётида рубоий” (1981), “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Шеърият – руҳий муносабат” (1989), “Абадият фарзандлари” (1990), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Камол эт касбким...” (1991), “Ғазал соғинчи” (1991) каби 20дан ортиқ китоблари нашр этилган. Кейинги йилларда “Аҳмад Яссавий”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Тасаввуф сабоқлари”, “Тақдир ва тафаккур”, “Мерос ва моҳият” “Навоийга қайтиш” (икки жилдли) сингари рисола ва китоблари чиққан.
Абдулҳамид Чўлпоннинг “Баҳорни соғиндим” (1988), Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар” (1991) мажмуасини, шогирди Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда “Боқирғон китоби” (1991), “Меърожнома” (1995) каби узоқ муддат нашр этилмай келган асарларни ўқувчиларга етказган.
Мақола ва китоблари турк, уйғур, озарбойжон, тожик ва рус тилларига таржима қилинган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ