Яна бир институт ректори ўзгарди

Сақлаш
03:24 / 29.06.2022 909 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

 

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

 

Институтда янги ўқув йилидан:

 

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

 

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

 

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//