Менда етарли маълумотлар бор – Президент айрим раҳбарлар эзгу ислоҳотга билимсиз одамларни аралаштираётганини гапирди

Сақлаш
02:03 / 29.06.2022 951 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

 

Унда қайд этилишича, aгар томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, ушбу технологияни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга бемалол тушириш мумкин (ҳозирда 27 миллион сўм).

 

«Лекин, катта фожиа – айрим раҳбарлар бу эзгу ислоҳотга ўзига яқин таъминотчилар ва билимсиз одамларни аралаштираяпти. Шу орқали коррупция бошлангани ҳақида менда етарли маълумотлар бор», деди Президент.

 

Молия ва Сув хўжалиги вазирликларига бир ҳафта муддатда:

 

- янги ишга туширилган электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиш;

 

- таклиф қилинаётган сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш топширилди.

 

Бунда энг мақбул шартлар ва нархларни фермерларнинг ўзи танлайди.

 

Ишлаб чиқарувчи эса камида 3 йил фермерга сервис хизматини кўрсатишни кафолатлаши шарт.

 

Умуман, кластерлар ҳамкор фермерлари билан бирга олган даромадидан бир қисмини жамғариб, ички ирригация тизимини яхшилашни ҳам йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//