Йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда – Президент раҳбарларни танқид қилди

Сақлаш
01:56 / 29.06.2022 777 0

Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

 

Йиғилишда толани қайта ишлаш қувватлари 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.

 

Қайд этилишича, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.

 

“Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст”, деди Президент.

 

Давлат раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди. Унга кўра, ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади.

 

Айтилишича, бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.

 

Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//