Илм-фан
26 июнь куни «Ёш китобхон оила» танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот хизмати хабар қилди.
Танловда биринчи ўринни эгаллаган ғолиб оилага «Президент совғаси» – «Спарк» автомашинаси топширилди. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин ғолиблари 50 ва 30 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
.jpg)
Таъкидланишича, танловнинг Республика босқичида 14 та ёш оила иштирок этган. Улардан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан Хидировлар оиласи (Хидиров Муҳиддин, Ўсарова Муборак), Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидан Ғафуровлар оиласи (Ғафуров Рустам, Давронова Раъно) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан Ўринбоевлар оиласи (Ўринбоев Умидбек, Давлатова Муҳаббат) ғолибликни қўлга киритган.

Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56982
Жамият
56240
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ