Иссиқ ҳарорат сабаб метронинг ерусти йўналишларида поездлар тезлиги камайтирилади

Сақлаш
19:15 / 28.06.2022 680 0

Ҳаво ҳароратининг кескин исиши сабабли поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги камайтирилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар қилди.

 

Қайд этилишича, бу ўзгариш соат 12:00 дан 18:00 га қадар амал қилади. Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ортади.

 

Қайд этилишича, бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу сабаб  «Ўзтемир йўлйўловчи» раҳбарияти поездлар тезлигига чеклов киритди. Бу орқали поездлар белгиланган манзилларга кечикиб бориш ҳолатлари кузатилади. Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши поездлар ҳаракат жадвалига ҳам таъсир ўтказди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//