Жамият
Президент «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.
Ушбу бинога даврий босма нашрларнинг таҳририятлари ижара ҳақи тўламасдан (коммунал тўловлар ва кўрсатиладиган бошқа хизматлар бундан мустасно) жойлаштирилиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда:
ушбу қарорнинг 12-бандида келтирилган бино ва иншоотлар ҳамда уларга туташ ҳудудда замонавий медиа шаҳарча ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни 2023–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритади;
ушбу лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва ўзлаштирилмаган маблағлар ҳисобидан етарли миқдорда маблағ ажратиш чоралари кўрилади.
Замонавий медиа шаҳарча лойиҳаси якунига етказилгунига қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўз фаолиятини Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган бинода давом эттиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ