Президент қарори: «Олтин қалам» танловида бош миллий мукофот учун автомобиль берилади

Сақлаш
02:50 / 28.06.2022 744 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Ҳужжатга кўра, 2023 йилдан бошлаб журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган «Олтин қалам» миллий мукофоти учун халқаро танловни демократик тамойиллар асосида янада очиқ ва шаффофлик билан ўтказишга эътибор қаратилади, шунингдек, «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари:

 

бош миллий мукофот учун – автомобиль;

 

биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

 

иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

 

учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

 

12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

 

«Олтин қалам» миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Илҳом» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//