Илм-фан
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тарихи, ривожланиш босқичлари, бугунги кундаги фаолиятига бағишлаган учта китоб тақдимоти ўтказилди.
Улардан бири “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси: замон билан ҳамқадам” китоб-альбоми. Унда тарихий фотосуратлар ва телерадиоканалларнинг тадрижий ривожланиш босқичлари, кейинги йилларда эришилган ютуқлар, фойдаланилаётган замонавий технологиялар аниқ далил ҳамда рақамларга таянган ҳолда акс эттирилган.
Таъкидланишича, телевидениеда ўзига хос мактаб яратган санъат арбоби Маҳкам Маҳаммедов, халқ артисти Галина Мельникова, олий тоифали сухандон Насиба Иброҳимова, хизмат кўрсатган журналист Турсун Қоратоев, хизмат кўрсатган артист Фарҳод Бобожонов каби ўнлаб устозларнинг қизиқарли хотиралари “Телевидение менинг тақдиримда” илмий-оммабоп тўпламидан ўрин олган.
“Радио ва телевидение” китобида эса телерадио журналистикаси тараққиёт босқичлари, жанр хусусиятлари ҳамда соҳага салмоқли ҳисса қўшган ва қўшаётган журналист, режиссёр, диктор-бошловчилар ҳаёти ва ижоди, шунингдек, бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат телерадиоканаллар ҳақида сўз боради.
Тақдимотда сўзга чиққанлар олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот марказлари ЎзМТРК билан доимий ҳамкорлик истагини билдираётгани, телерадио йўналишида кўплаб илмий-монографик асарлар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар. Миллий телерадиокомпания фаолиятини илмий ўрганиш кўламини янада кенгайтириш, соҳага доир фундаментал тадқиқотлар ҳажмини ошириш мақсадида “Радио ва телевидение” илмий-тадқиқот кенгаши ташкил этилаётгани тўғрисида маълумот берилди.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ