Сиёсат
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов оламдан ўтгани хабар берилди.
Маълумот учун: Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда, жумладан, «Ўзбекистон 24» телеканали бош директори сифатида фаолият кўрсатган. 2018−2019 йилларда ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Шунингдек, 2020 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Фарҳод Маҳмудов 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.
"Oyina.uz" таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Эльнора Кобилова
12:01 / 01.01.1970
Куп курсатувларини курганман. Журналист сифатида хурмат килардим. Оллох Рахмат килсин! Якинларига хамдардман.