Фарғонада калтакланган 3 ёшли қиз иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Сақлаш
19:26 / 27.06.2022 820 0

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида дефектолог мутахассиснинг уйида 3 ёшли қиз калтаклангани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 17 июнь куни вилоят ИИБ 102 қисқа рақамига Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Э.М (аёл) мурожаат қилиб, шаҳарнинг Ўрдатаги кўчасида жойлашган болалар боғчасида тарбиячи унинг фарзандини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги ҳолат мактабгача таълим ташкилотида эмас, дефектолог мутахассиснинг яшаш уйида содир бўлгани маълум бўлди.

 

Кўрсатилган манзилдаги хонадонда А.Ғ (аёл) касби дефектолог бўлган опаси Д.А га ёрдамчи сифатида қарашиб туришини, 17 июнь куни болалардан бири, вояга етмаган А.А (суратдаги бола) кўп йиғлаб юбороганлиги сабабли асабийлашиб, уни юзига қўли билан уриб юборганлигини билдирган.

 

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида вояга етмаган А.А га кўп давом этмайдиган енгил тан жароҳати етказилгани кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ғ га нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-мoддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 25 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//